Гулистон қурилиш коллежига танлов асосида малакали мутахассисларни қурилиш соҳаси бўйича ишга таклиф қилади (рўйхат)

Қуйидаги мутахассисликлар бўйича ўқитувчи ва ишлаб чиқариш таълим усталари қабул қилинади.

1. Бетончи (монолитчи, арматурачи, опалубкачи)
2. Ғишт терувчи
3. Электрогазпайвандчи
4. Дурадгор (пол усти қопламаларини терувчи)
5. Сувоқчи
6. Бўёқчи-безакчи
7. Сантехника ишлари устаси
8. Электромонтажчи (электрик)
9. Стропалчи (кран машинисти ёрдамчиси)
10.Қопловчи-плиткачи
11.Пўлат ва темир-бетон конструкциялар монтажчиси
12.Гипсокартон монтажчиси
13.Кран машинисти (кранчи)
14.Том ёпувчи

Талаблар:

— Камида 5 йил амалий иш стажига эга бўлиши;
— Ахборот-коммуникация технологияларидан эркин фойдаланиши;
— Камида битта хорижий (рус) тилда эркин мулоқот қила олиши;
— Ўқитувчилик фаолияти билан боғлиқ ҳужжатларни юрита олиши;
— Зарурат туғилганда хизмат сафарларига чиқиши;
— Давлат тилида иш юритишни мукаммал билиши;
— Ўз устида доимий ишлаши, янгиликлар яратишга интилиши;
— Соҳага оид хорижий тажрибаларни иш фаолиятида қўллай олиши;
— Ўқувчилар орасида мотивация ҳиссини уйғота олиши;

Қўшимча имкониятлар:

— Барқарор маош ва 50% устама (моддий рағбатлантириш);
— Истиқболли каръера;
— Хориж давлатларига хизмат сафарлари;
— Хорижий ўқитувчилар билан ҳамкорликда ишлаш

Маош: 2 500 000 — 3 000 000 сўмгача

Ҳужжатлар 2021 йилнинг 15 март кунига қадар (ўша куни ҳам) қабул қилинади.

Маълумот учун қуйидаги телефон рақамларига мурожаат қилишингиз ҳамда маълумотнома (объективка)ни қолдиришингиз мумкин:

+998 99 313-9099;
+998 97 277-0343;
+998 99 472-0131.

Гулистон қурилиш коллежи

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan