Гулистон қурилиш касб-ҳунар коллежида Онлайн имтиҳон бошланди

Жорий йилнинг 8.06.2020 йил санасидан бошлаб Гулистон қурилиш коллежида ДАКнинг якуний имтиҳони бошланди.

Ўқувчилар учун белгиланган тартибда, кўпвариантлик асосида Тарих, Касбий амалий фанлар ҳамда Касбий фанлар мажмуасидан жами 60 та тест саволи шакллантирилди ҳамда, ўқувчилар учун онлайн дарс машғулотларида фойдаланилган Телеграм ижтимоий тармоғидаги гуруҳлар орқали ўқувчиларга етказилди.

Гулистон қурилиш касб-ҳунар коллежи

Ўқувчилар учун 4.06.2020 йил санасидан бошлаб имтиҳонга тайёргарлик онлайн дарслари ҳам ташкил қилинди. Бундай тайёргарлик машғулотларида ўқувчиларга тест материалларини қандай қабул қилиб олиш, жавоблар варақасини шакллантириш каби мавзуларда тавсиялар берилди.

Гулистон қурилиш касб-ҳунар коллежи

Онлайн имтиҳонларда қатнашишга шароити бўлмаган ўқувчиларнинг алоҳида рўйҳати шакллантирилиб, улар имтиҳонларни карантин қоидаларига риоя қилинган ҳолда ташкил қилинган махсус аудиторияларда топширишлари учун шароитлар яратилди.

Гулистог қурилиш коллежи педагог жамоаси барча ўрта махсус касб-ҳунар таълими тизими битирувчиларига ДАКнинг якуний имтиҳонларини аъло баҳоларга топширишларини ҳамда, келгуси фаолиятларида улкан зафарлар эришишларини тилаб қолади.

Гулистон қурилиш касб-ҳунар коллежи

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan